«Халқ банки» банкоматларидан пул ечишда комиссия белгиланди

сен 13 / 2017

alt

«Халқ банки» банкоматларидан пулни нақдлаштиришда умумий сумманинг 1 фоизи миқдорида комиссия солиғи белгиланди. Бу хабарни банк вакили UZ24 га тасдиқлади.

«12 сентябрдан банкнинг барча филиалларида 1 фоиз миқдорда комиссия жорий қилинди. Ушбу фоиз банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида автоматик тарзда ечиб олинади», — таъкидлайди банк.

«Халқ банки» вакилининг сўзларига кўра, комиссия фоизи миқдори Марказий банк томонидан барча банклар учун белгиланган. NBU ва «Ипак йули банки»дан UZ24 га хабар берилишича, «уларнинг» банкоматларида ҳозирча комиссия жорий қилинмаган.  

«Микрокредит» вакилининг айтишича, банкнинг банкоматлари вақтинча ишламаяпти. Бироқ бунинг сабаби маълум қилинмади.

«Ипотека-банк» билан эса боғланишнинг имкони бўлмади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    14 сентябр 2017, 20:24

    Агар 1 фоизли комиссия миқдори банкомад орқали пулни нақдлаштиришда қанча кўплигига қараб фоизини камайиб бориш тартибини йўлга қўйилса мақсадга мувофиқ бўлади.

  • Мехмон
    14 сентябр 2017, 15:40

    10-15 foizga ham naqdlashtirib yurgandik shunisiga ham rahmat borganda bankomat ishlab naqd pul bulib tursa buldi

  • Мехмон
    14 сентябр 2017, 12:09

    Комиссия ишчиларни ойлигига 1 % дан кўз олайтирганча унинг ўрнига 10-20-30 % қўшиб бергин.

  • Мехмон
    14 сентябр 2017, 10:26

    Хамма ерда энди энди нақд пул пластик билан тенглашганда бу нимаси, бу ўзи Хлақ банки дегани бирон тўловни амалга оширсанг хам камида 500 сўм хизмат хақи олиб қолади бу ХАЛҚНИНГ банки бўлиши керак эмасми ХАЛҚнинг сармоялари (жамғариб бориладиган пенсия бадаллари, омонатлари, иш хақи, пенсия, болалар нафақалари ва бошқа маблағлари) хисобидан шакилланган бўлса, ХАЛҚ буларга яна нимасига пул тўлаши лозим тушунмадим ??????

  • Мехмон
    14 сентябр 2017, 10:17

    комиссия солиғи деган нарса йук

  • Мехмон
    14 сентябр 2017, 08:53

    КОМИССИЯ ЕЧИШГА БАЛО БОРМИ?

  • Мехмон
    14 сентябр 2017, 07:44

    барча имкониятлар тошкентда вилоятларда ва туманларда хали 19 АСР

  • Мехмон
    14 сентябр 2017, 07:11

    Э мусурмон, барака топгур, бу нима деган гап.
    Карточкадий пул ишлаб топган халол ойлик маошику, энди шунгаям кўз олятирвоссанлами.
    Булмасам ойликни нақт бергин.

  • Мехмон
    14 сентябр 2017, 07:05

    таъмагирлик бошланибди-де

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *