Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 800 млн долларга ошди

мар 14 / 2019

alt

Марказий банк матбуот хизматидан маълум қилинишича, 1 март ҳолатига Ўзбекистон ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми 27,4 миллиард долларни ташкил этди. 
 
Ундан 13,2 миллиард доллар - хорижий валютадаги активлар, 14,4 миллиард доллар - монетар олтин. Соф олтин-валюта захиралари ҳажми 27,4 миллиард долларга тенг.
 
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми йил бошидан буён ошиб келмоқда — 1 январда бу миқдор 26,3 миллиард долларга, 1 февралда 26,6 миллиард долларга етганди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *