Ўзбекистондаги илк крипто-биржа очилди

янв 21 / 2020

alt

Бу ҳақда Корея маданият марказида бўлиб ўтган халқаро конференцияда айтиб ўтилди. Унда Марказий Осиёда биринчи бўлган “UzNEX” крипто биржасининг очилиши ҳақида эълон қилинди. Конференцияда блокчейн соҳаси бўйича Жанубий Корея, Япония, Сингапурнинг етакчи компаниялари раҳбарлари, Ўзбекистондаги вазирлик ва идораларининг вакиллари иштирок этди.

Ижтимоий рақамли ресурслар тақдим этувчи "UzNex" крипто биржасида Ўзбекистон фуқаролари мобил иловалар ёрдамида крипто валютани сотиб олишлари, сармоя сифатида киритишлари, шунингдек, юқори даромадга эришаётган профессионал инвесторларнинг кундалик инвестицион ёндошувини ўрганиш орқали уни таҳлил қилишлари ва ўрганишлари мумкин. Дунёдаги етакчи крипто биржаларнинг хавфсизлик бўйича экспертлари узлуксиз платформа тизимини мунтазам мониторинг қилиб боради. Муҳандислик технологияси маркази эса жиноий битимлар билан курашиш бўйича FATF маслаҳатларига мувофиқ, ихтисослаштирилган ечимлар тақдим этади.

Ўзбекистондаги илк крипто-биржа – “UzNEX” таъсисчиси ҳисобланган “КOBEA GROUP” компанияси келгусида Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув юртларида блокчейн бўйича махсус кафедралар очишни режалаштирмоқда. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва блокчейннинг имкониятлари истиқболли деб баҳоланмоқда. Компанияларга криптоактивлар борасида эркин фаолият юритишига давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 сентябрдаги қарори асос бўлди. Қарор асосида ташкил этилган “Рақамли ишонч” жамғармасининг мақсадлари ҳам блокчейн технологиясини ривожлантириш, ушбу технологиянинг ижтимоий-иқтисодий соҳада тутган ўрни ва вазифалари ҳақидаги маълумотларни жамоатчиликка етказишдан иборат.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *