Ўзбекистонда янги фармацевтика корхонаси ишга туширилиши мумкин

янв 20 / 2017

alt

Янги фармацевтика корхонасининг фаолияти Наманганда йўлга қўйилиши кутилмоқда. Хабар берилишича, куни кеча Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ҳамда Ҳиндистоннинг дунёга машҳур MJ Group компанияси раҳбари ва таъсисчиси Лашвантал Шах ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Унда мазкур йирик лойиҳани амалиётга жорий этиш ҳамда икки томонлама меморандум имзолаш юзасидан келишиб олинган.

Маълумки, MJ Group компанияси Европа, Осиё ва Африка қитъасидаги кўплаб мамлакатларида 16 та шўъба корхоналарига эга бўлиб, дори-дармон ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланади. Жаҳоннинг таниқли кимёвий компаниялари билан иш олиб боради. Ушбу компания Наманганда инсулин ва доривор субстанциялар тайёрлашни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Шунингдек, қиймати 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ядохимикатлар ишлаб чиқарувчи завод барпо этиш ҳам кўзда тутилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *