Ўзбекистонда Samsung совуткичларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

июл 05 / 2016

alt

ЎзА хабар беришича, "Ўзэлтехсаноат" акциядорлик компанияси таркибига кирувчи Artel бренди остида совуткичлар ишлаб чиқараётган Polaris Technologies хорижий корхонасига Жанубий Корея, Япония, Италия ва Хитойдан замонавий дастгоҳлар келтирилиб, ўрнатилди.

Умумий қиймати 4 миллион долларлик лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида мамлакатимизда Samsung бренди билан 4 турдаги замонавий совуткичлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

290 ва 320 литр ҳажмли Samsung совуткичларида R-600 экологик хавфсиз хладагентлари, шунингдек, А+ тоифали энергия тежамкор инверторли компрессорлар ўрнатилган.

Янги турдаги маиший техника воситасидан жорий йил охирига қадар 6 минг дона ишлаб чиқариш режалаштирилган. Экспорт ҳажмини ошириш мақсадида Samsung Electronics нинг дистрибьютерлик тармоқларидан фаол фойдаланиш кўзда тутилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *