Ўзбекистонда пластик карточкалар асосида кредит маҳсулотлари жорий этилади

фев 13 / 2017

alt

Истеъмол эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарларни харид қилиш учун пластик карточкалардан фойдаланиш асосида кредит маҳсулотлари таклиф этилади. Мазкур топшириқ Президентнинг 2 февралдаги нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида мамлакат Марказий банки ва бошқа тижорий банкларга берилган.

Банклар пластик карточкалар фойдаланувчиларининг уларни ишлатишдан манфаатдорлигини ошириш ва рағбатлантиришга йўналтирилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни савдо-сервис ташкилотлари билан биргаликда тадбиқ этиш амалиётини кенгайтиради.

Қарорда пластик карточка ва тўлов терминалларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўлланилаётган божхона имтиёзлари 2020 йил 1 январга қадар узайтирилиши белгиланди.

Шунингдек, пластик карточкалардан фойдаланиш афзалликларини ОАВда кенг ёритиш тадбирлари малга оширилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *