Ўзбекистонда MAN транспорт воситалари учун кабиналар ишлаб чиқарилади

июл 28 / 2016

alt

Жорий йилнинг сентябрь ойидан JV Man Auto Uzbekistan қўшма корхонасининг Самарқанддаги сервис ва диллерлик марказида оғир юк кўтарувчи MAN транспорт воситалари учун кабиналар ишлаб чиқарилади.

Ушбу маҳаллийлаштириш лойиҳаси Man Truck&Bus АG билан ҳамкорликда йўлга қўйилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш натижасида корхонада йилига 3 минг дона кабина ишлаб чиқарилади. Бунинг учун заводга Германия, Италия ва бошқа давлатлардан янги, замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди. 
Кабина ишлаб чиқариш жараёни пайвандлаш, бўяш ва йиғиш циклида амалга оширилади. Кабинанинг металл панеллари Хитойдаги SINOTRUK IMPORT&EXPORT CO LTD компанияси томонидан етказиб берилади ва корхонада пайвандланади. Сўнгра Самарқанд автомобиль заводи бўяш цехи базасида емирилишга қарши қатлам сурилиб, бўялади. Бўялган кабиналар JV Man Auto Uzbekistan қўшма корхонасига келтирилиб, ички ва ташқи жиҳозларини ўрнатиш каби сўнгги йиғув ишлари бажарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йилда "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ҳамда Германиянинг Man Truck&Bus Group компанияси ҳамкорлигида JV Man Auto Uzbekistan қўшма корхонаси ташкил этилиши билан юртимизда оғир юк кўтарадиган €œMAN€ автомобилларини ишлаб чиқариш ва уларга техник хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. Бугунги кунда мазкур корхонада тўлиқ вазни 16 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва махсус транспорт воситалари ишлаб чиқарилмоқда. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *