Ўзбекистонда хорижий валютадан фойдаланиш муддати узайтирилди

дек 27 / 2016

alt

Президентнинг 20 декабрдаги фармони билан “Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, мижозларнинг талабномалари бўйича ваколатли банклар томонидан сотиб олинган хорижий валютадан фойдаланиш муддати 7 иш кунидан 15 иш кунигача узайтирилди, шундан кейин у сўзсиз қайта сотилиши керак.

Худди шундай ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2016 йилдаги 409-сон қарорига биноан “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга ҳам киритилди.

Фото: Google image

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    30 декабр 2016, 13:32

    Россия телебошловчиларидан бири кўрсатув қатнашчилари ўртасида сўров ўтказиб,ўз сармоясини ким қайси валютада сақлаши билан қизиққан эди. Қатнашувчиларнинг кўпчилиги пулларини хар -хил чет эл валюталарда сақлашларини айтишди. Нима учун биз Ўзбекистон фуқаролари ўз пулларимизни турли валюталарда сақлай олмаймиз? Агарда банклар чекланмаган миқдорда қўшимча шартларсиз валюта алмашишини йўлга қўйишганда эди, аҳоли томонидан катта миқдордаги нақд пул банкларга топширилган бўларди.Чунки нақд пулнинг аҳоли қўлида,уйдаги "сандиқ" ларда чўкиб қолиши иқтисодда катта муаммоларни келтириб чиқариши сир эмас.Ҳозирда эса валюта"қора бозори" даги савдогарлар
    шу жараённи амалга ошириб, аҳолидан кўп миқдорда нақд пулни йиғиб олишяпти,бу эса ўз навбатида сўмнинг банклардан ташқарида айланиши, назоратсиз молиявий операцияларнинг амалга оширилишига имкон яратяпти.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *