Ўзбекистонда Хитойнинг UnionPay халқаро карточкалари тўлов воситаси сифатида қабул қилинади

июн 14 / 2016

alt

20 июнь куни Ягона умумреспублика процессинг маркази UnionPay International компанияси билан биргаликда Ўзбекистонда UnionPay халқаро карточкалари эквайринги (товар ва хизматлар  учун тўлов воситаси сифатида қабул қилиш) бўйича лойиҳанинг очилиш маросими ўтказилади. Ўзбекистон банклари ассоциацияси биносида бўлиб ўтадиган маросимда China UnionPay Президенти жаноб Ши Венчао бошчилигидаги UnionPay делегацияси иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон банклари ассоциацияси расмий сайти маълум қилади.

Маълумот учун: UnionPay International тўлов тизими – бу йирик ва жадал ривожланаётган Хитой тўлов тизими бўлиб, у Хитой Халқ Республикаси Марказий банки кўмагида 2002 йилда ташкил топган. Бугунги кунда дунё бўйлаб тўлов тизимининг 3,5 миллиарддан ортиқ карточкалари эмиссия қилинган. UnionPay карточкаларига дунёнинг 143 мамлакатида 1 миллиондан ортиқ банкомат хизмат кўрсатади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *