Ўзбекистонда Fiat Chrysler автомобиллари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда

авг 12 / 2019

alt

Fiat Chrysler Automobiles Италия-Америка концерни Ўзбекистон автомобиль саноатига сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда «Таҳлилнома» кўрсатувида хабар қилинди, деб ёзади Spot.
 
Бугунги кунда Ўзбекистон Fiat бренди остида Tipo, Fiorino ва Doblo моделларини ишлаб чиқарадиган иккинчи корхона ташкил қилиш учун энг мақбул жой сифатида қаралмоқда.
 
2021 йилда Tofaş кроссоверлар ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда ва келажакда Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган пикап моделини яратиш устида ишламоқда.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *