Ўзбекистонда чўғланма лампа ишлаб чиқариш тўхтатилади

июн 14 / 2017

alt

Мамлакатимизда чўғланма лампаларни ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатиш, энергия сарфи ҳажмини қисқартириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Биринчи Президентимизнинг 2013 йил 1 мартдаги «Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ва 2015 йил 5 майдаги «2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарорига асосан 2016 йил якунлари бўйича иқтисодиёт тармоқларида 2016/2017 йил куз-қиш мавсумида энергоресурсларни тежаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда 1210,3 миллион кВт/соат электр энергияси ва 991,2 миллион куб метр табиий газни иқтисод қилишга эришилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 26 майдаги «2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

"Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти таркибидаги “EGL-NUR” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамиятида светодиод лампалар ва ёритгичлар ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу корхона Жанубий Кореянинг “EG Lightings” компанияси ҳамкорлигида 2013 йил декабрь ойида ташкил этилган бўлиб, "Ангрен" эркин иқтисодий зонасида жойлашган. Корхона ойига 200 минг дона светодиод лампа ва 1000 дона ёритгич ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ишлаб чиқарилаётган ушбу тежамкор лампалардан фойдаланиш муддати 30 минг соатдан ортиқ. Бу оддий чўғланма лампадан 30 баробар кўп дегани. Оддий чўғланма лампага нисбатан 9-10 баробар кам энергия сарфлайди. Светодиод лампалар ҳисобидан хонадонларда энергия сарфи бир неча баробар камаймоқда.

Қaбул қилингaн қaрoрнинг aмaлиётдa изчил қўллaнилиши нaфaқaт ёритиш мaқсaдлaридa электр энергиясидaн сaмaрaли фoйдaлaнишни, бaлки мaҳaллий кoрxoнaлaрдa энергияни тежaйдигaн лaмпaлaрни ишлaб чиқaришни кенгaйтириш ҳисoбигa янги иш ўринлaри ярaтишни таъминлайди.

Маълумот:

Чўғланма лампалардан фойдаланиш – энергия тежамкорлик нуқтаи-назаридан бугун самарасиз амалиёт ҳисобланади. Чунки уларнинг фойдали иш коэффициенти 5 фоиздан камроқни ташкил этади. Бу электр энергиясининг 95 фоизи иссиқликка, фақатгина 5 фоизи ёритишга сарфланишини англатади. Норматив бўйича ишлаш муддати 1 минг соатга яқин.

Энергия тежайдиган лампаларнинг ишлаш давомийлиги чўғланма лампаларга нисбатан 10 баробарга кўпроқ бўлиб, ёруғлик самарадорлиги 4-5 баробар юқори. Aгaр ёритиш ускунaлaрининг энергия сaмaрaдoрлиги кўрсaткичи чўғлaнмa лaмпaлaрдa 1 вaтт электр қуввaтигa 13 люмен/вaттдaн кaм бўлмaгaн миқдoрни тaшкил этсa, люминециент лaмпaлaрдa 65 люмен/вaттни, светoдиoд лaмпaлaрдa 110 люмен/вaттни тaшкил этaди.

Нурилло Насриев, ЎзА

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    14 июн 2017, 12:25

    Энергия тежайдиган лампалар камхрж оилалар учун қимматлик қилади.Арзонлаштириш йўлларини қидириш керак.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *