Ўзбекистонда биринчи автомобиль ишлаб чиқарилганига 20 йил тўлди

июл 18 / 2016

alt

Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, ишлаб чиқаришга замонавий технологиялар жалб қилиниши, модернизациялаш тадбирларининг изчил амалга оширилиши самарасида миллий автомобилсозлик жадал ривожланаётган саноат тармоғига айланди. Бинобарин, ўтган давр мобайнида Тошкент шаҳри, Андижон, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида замонавий корхоналар барпо этилиб, юртимизда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк автомобиллари, махсус транспорт воситаларининг тури юзтадан ошиб кетди!

Асака автомобиль заводи ўз фаолияти кўламини йил сайин кенгайтириб борди. Миллий автомобилсозликда янги русумлар пайдо бўлди. 2001 йилнинг август ойида Matiz хэтчбеки, 2002 йилнинг сентябрида янги русумдаги Nexia DOHC седани тақдим этилди.

Компания деярли ҳар йили харидорларни янгиликлар билан хушнуд этиб келмоқда. 2003 йилда автомобиль саноатимиз Lacetti русумидаги автомашина ишлаб чиқаришни ўзлаштирди. 2004 йилнинг декабрь ойида бир литр ҳажмли двигатель ва автомат узатмалар қутисига эга Matiz Best, 2006 йилнинг февраль ойидан янги Damas II автомашиналари ишлаб чиқарила бошланди.

2008 йилда Асака автомобиль заводи ҳаётида янги давр бошланди. Унинг негизида "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ҳамда General Motors компанияси таъсисчилигида GM Uzbekistаn қўшма корхонаси ташкил этилди. Ўзбек автомобиллари сафи янги, замонавий ва сифатли автомобиллар ҳисобига янада кенгая бошлади. 2010 йилда анча такомиллаштирилган ва технологик ихчамлаштирилган Chevrolet Spark, 2011 йилда модернизация қилинган Chevrolet Captiva, 2012 йилда Chevrolet Malibu, 2013 йилда Chevrolet Cobalt автомобили ишлаб чиқарила бошланди.

alt

Сўнгги йилларда миллий автосаноатимиз автомобиллари қаторига янги русумдаги машиналар қўшилди. Хусусан, янгиланган Lacetti, 2014 йил бошида Orlando оилавий автомобили намойиш этилди.

Nexia'€™ни мамлакатимиз автомобилсозлигининг энг муваффақиятли лойиҳаларидан бири сифатида кўрсатиш мумкин. Маълумотларга кўра, мазкур русумнинг биринчи ва иккинчи авлодидан мамлакатимизнинг ўзида бир миллиондан зиёдроғи сотилган. Жорий йилнинг 27 май куни мамлакатимиз автомобилсозлари жамоатчиликка Nexia'€™нинг учинчи авлодини тақдим этди. Ушбу машина нафақат дизайни, балки двигатель имкониятлари, хавфсизлиги ва қулайлиги янада оширилган бутунлай янги автомобилдир. Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига муносиб туҳфа бўлган мазкур автомашина GM Uzbekistan заводларидан чиқаётган ўн биринчи модель бўлди.

2011 йилда General Motors компанияси билан ҳамкорликда двигателлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган General Motors Powertrain Uzbekistan қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Маҳаллийлаштириш дастури асосида ташкил қилинган мазкур корхона йилига 225 мингдан ортиқ двигатель ишлаб чиқариш қувватига эга. "Евро-5" халқаро экологик стандартлари асосида тайёрланаётган двигателлар Асака автомобиль заводига етказиб берилиши билан бирга экспорт қилинаётгани ҳам эътиборга лойиқдир.

Япониянинг Isuzu Motors Ltd ва Itochu Corporation  компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган Самарқанд автомобиль заводида  кичик, ўрта, оғир юк ташувчи автомобиллар билан бир қаторда, автобуслар ишлаб чиқариш ҳам ўзлаштирилган. Заводнинг ёш муҳандислари саъй-ҳаракати билан йигирмадан зиёд кузов модификациялари, хусусан, бортли, енгил ҳамда изотермик фургонлар, рефрижераторлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ташишга мўлжалланган машиналар, ўзиағдаргич (самосвал) ва ўт ўчириш автомобиллари, кўчма (мобиль) қон қуйиш станциялари ҳамда дорихоналар, газ-қутқарув, махсус транспорт воситалари яратилиб, серияли ишлаб чиқарилмоқда.

Ҳозирги кунда JV MAN Auto Uzbekistan Ўзбекистон ¢€“ Германия қўшма корхонасида 15 тоннадан 40 тоннагача юк кўтариш қувватига эга 50 дан ортиқ турдаги замонавий ҳамда ишончли юк автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда. Уларга UzAuto Traile корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган тиркамалар ўрнатилиб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

ЎзА

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *