Ўзбекистонда автомобиль импорти ортди

мая 20 / 2019
Картинки по запросу lada vesta cross
 
Йил бошидан буён Ўзбекистонда импорт ҳажми 7,3 млрд долларга (ўсиш суръати 33,3%) тенг бўлди. 
 
Бунда энг катта улуш машина ва асбоб ускуналар ҳамда уларнинг қисмлари (44,0%), кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (12,9%) ҳамда қора металлар ва ундан тайёрланган буюмлар (7,9%) гуруҳлари ҳисобига тўғри келди.
 
Январь-апрель ойида 136,8 млн долларлик енгил автомобиллар импорт қилинди, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 2,1 баробар кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб Spot.uz ёзади
 
Маълумотларга кўра, юк автомобиллари ва махсус автомобиллар импорт ҳажми ҳам ортиб, 153,8 млн долларни ташкил этди.
 
Машина ва асбоб-ускуналар асосан Хитой (948,9 млн доллар), Корея (615,9 млн доллар), Россия (244,6 млн доллар), Туркия (213,4 млн доллар) ва Германиядан (182 млн доллар) импорт қилинган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *