Ўзбекистонда 15 августдан газ ва электр энергия тарифлари ошади

июл 31 / 2019

alt

Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлда қабул қилинган қарори билан 15 августдан бошлаб ёқилғи-энергетика ресурсларига янги нархлар ва тарифлар белгиланган. 
 
I – IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун электр энергияси нархи (кВт-соат)
 
- I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун — 450 сўм (250 сўм эди);
- III гуруҳ истеъмолчилари учун, жумладан аҳоли учун — 295 сўм (125 сўм эди);
- IV гуруҳ истеъмолчилари учун — 450 сўм (350 сўм эди);
- Президентнинг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379 сонли қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар учун — 450 сўм (365 сўм эди).
 
Табиий газ (метр куб)
 
- Аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун, идоравий ва муниципал турар-жой фонди, юридик шахсалар ётоқхоналари, аҳолини табиий газ билан таъминловчи хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, турар жой хоналари иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун газ ҳисобини юритувчи асбобга эга локал қозонхоналар учун — 380 сўм (320 сўм эди);
- Аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун газ ҳисобини юритувчи асбобга эга бўлмаса:
- Овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун — 660 сўм (553 сўм эди);
- Иситиш учун — 380 сўм (320 сўм).
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *