Ўзбекистон "Яшил ҳафта – 2017"да 151 млн долларлик шартномалар имзолади

янв 28 / 2017

alt

Германия пойтахти Берлин шаҳрида ташкил этилган “Яшил ҳафта – 2017” қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари халқаро ярмаркасида Ўзбекистон компания ва корхоналари ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этмоқда, деб хабар беради ЎзА. 

Ярмаркада 70 га яқин мамлакатдан 1 минг 650 фирма ва компанияларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, уларни етиштириш ва қайта ишлашга оид энг сўнгги ютуқлари намойиш этиляпти.

«Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамиятидан маълум қилишларича, тадбиркорларимиз ушбу халқаро ярмаркада 27 январгача Хитой, Жанубий Корея, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Германия, Австрия, Ҳиндистон, Туркия каби давлатларнинг фирма ва компаниялари билан жами 151,2 миллион долларлик экспорт шартномалари имзолаган. 

“Яшил ҳафта – 2017” мамлакатимиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари хизматларини халқаро бозорларга таклиф этиш, хорижий давлатлар ишбилармонлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик ўрнатиш, мавжуд алоқаларни янада кенгайтириш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш бўйича келишувларга эришиш, юртимизга инвестициялар жалб этиш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, халқаро бозор талабларини ўрганиш имконини беради. 

Фото: UZ24

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    29 янвuary 2017, 16:23

    Худо хохласа киска вактларда бутун дунёни экологик тоза-органик кишлок хужалиги озик овкат махсулотлари билан таминловчи етакчи давлатга айланамиз.Президентимизни Фермерлар нафакат Юртбоши сифатида балки УСТОЗ сифатида хам хурмат килишлари бекорга эмас.Дунё ахли огох булсин БИЗ барчани узимизга каратишга мажбур киламиз.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *