Ўзбекистон ва Россия ўртасида фитосанитар талабларни бажариш бўйича ҳужжат имзоланди

фев 07 / 2017

alt

Ўзбекистон ва Россия ўртасида Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот маҳсулотларини олиб кираётганда фитосанитар талабларни бажариш бўйича ҳужжат қабул қилинди, деб хабар беради "Ўзагроэкспорт" АЖ ахборот хизмати.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ҳамда Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачёв ўртасидаги ишчи учрашув вақтида имзоланди.

Учрашув вақтида вазирлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

РФ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, икки давлат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айирбошлаш 2016 йилда деярли 20 фоизга ошди – 398 млн. АҚШ доллари (2015 йилда – $334 млн.).

Жумладан, Россиядан Ўзбекистонга $284,8 млн ҳамда Ўзбекистондан Россияга маҳсулот экспорти $113,7 млн.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚ Facebook‚ ҳамда‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *