Ўзбекистон туроператорларига хорижий валюталарни қабул қилишга рухсат берилди

янв 18 / 2017

alt

Фото: UZ24

Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 12 январдаги қарори билан Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани олиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон туроператорларига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳмонхоналарга жойлаштириш хизматлари ва бошқа туристик хизматларига тўловларни амалга ошириш учун нақд хорижий валютадан фойдаланишга рухсат берилди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистон резидент ва норезидентларидан нақд хорижий валютани қабул қилиш Ўзбекистон ҳудудида хорижий валютада касса операцияларини амалга оширувчи юридик шахсларга қўйилган тартибларга мувофиқ равишда хорижий валюта тушуми инкассацияси билан махсус кассаларда олиб борилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚‚‚‚‚‚‚ Facebook‚‚‚‚‚‚‚ ҳамда‚‚‚‚‚‚‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *