Ўзбекистон тарихда илк бор 1 млрд долларлик евробондларни жойлаштирди

фев 14 / 2019

alt

Ўзбекистон тарихида биринчи марта 5 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни 4,75 фоиздан, 10 йиллик 500 миллион долларлик евробондларни эса 5,375 фоиздан жойлаштирди. Қарз облигацияларини ёпиш муддати этиб тегишинча 2024 ва 2029 йилларнинг февраль ойи белгиланди, деб хабар қилади Молия вазирлигига асосланиб Davletovuz.
 
Аввалига купонларнинг диапазони 5,625 — 5,75 фоиз ҳамда 6 фоиз миқдорида белгиланган эди, аммо талабнинг юқорилиги сабабли Ўзбекистон фоиз ставкаларини қайта кўриб чиқиб, уларни 4,75 фоиз ва 5,375 фоизгача туширди.
 
Облигацияларни харид қилишга тахминан 150 институционал инвесторлардан 3,8 миллиард долларлик таклиф келиб тушди. Жўғрофий нуқтаи назардан, харид қилинган 5 йиллик ва 10 йиллик облигацияларнинг катта қисми Буюк Британия инвесторлари (тегишинча 39 фоиз ва 32 фоиз), америкалик инвесторлар эса 23 ва 31 фоиз облигацияларни харид қилди. Европалик инвесторлар 32 фоиз ва 27 фоиз, Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари инвесторлари эса 6 ва 10 фоизни ташкил қилди.
 
Евробондларнинг аксариятини — 75 % ва 78%ини бошқарув фондлари, 20% ва 16 фоизини суғурта компаниялари ва пенсия фондлари, 5% ва 6% фоизини банклар харид қилди.
 
Биринчи қадамдан дастлабки хулосалар: 
 
Ўзбекистон еврооблигациялар бозорига жуда муваффақиятли келишувлар билан чиқди;
 
Инвесторлар томонидан кучли қўллаб-қувватлов нархни қўрқмасдан қайта кўриб чиқиш ва мақбул якуний нархда тўхтамга келишга замин яратади;
 
Ўзбекистоннинг давлат компаниялари, корпорациялари ва бошқа молия муассасалари томонидан келажакда еврооблигацияларни чиқариш учун базавий бенчмарк вазифасини ўтайди;
 
МДҲ мамлакатлари орасида 2019 йилдаги илк суверен облигациялар жойлаштирилишидир.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *