"Ўзбекистон" меҳмонхонаси сотувга қўйилди. Бошланғич баҳоси — 33 млн доллар

фев 12 / 2019

alt

“Ўзбекистон” меҳмонхонаси комплексини сотиш бўйича очиқ танлов савдолари ўтказилмоқда. Давлат активларини бошқариш агентлигига асосланиб ЎзА бу ҳақда хабар қилди.
 
Объектнинг бошланғич баҳоси — 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган. 
 
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси Тошкентнинг энг машҳур меҳмонхоналаридан бири. У 1974 йилда, шаҳарнинг қоқ марказида қурилган. Меҳмонхона ойналаридан Амир Темур хиёбони кўриниб туради. Кўп қаватли меҳмонхона ер қимирлашига чидамли бўлиши учун ярим айлана шаклида лойиҳалаштирилган. Меҳмонхонанинг архитектураси ўзида замонавий, европа услубларининг миллийлик билан уйғунлигини мужассамлаштиради. Бу ерда Европа стандарларига тўлиқ риоя этилган ҳолда, аммо шарқ анъаналарини унутмаган ҳолда хизматлар кўрсатилади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *