Ўзбекистон банкларидаги автокредитлар бўйича маълумот

июн 27 / 2019

alt

Бугунги кунда Ўзбекистондаги қайси банклар автокредитлар беришни бошлади, бунда қандай шартлар ва фоиз ставкалари қўйилади? Spot.uz ушбу мавзуда июнь ойи ҳолати бўйича таҳлилий материал тайёрлади
 
Ўзбекистон миллий банки
 
Фоиз ставкаси — 28%. Кредитнинг максимал миқдори — 70%гача, бошланғич тўлов — 30%. Гаров сифатида автомобилнинг ўзи қўйилади. Калкуляция бор.
 
“Ўзсаноатқурилишбанк”
 
Бу ерда енгил автомобилларни харид қилиш учун ЭКИҲнинг 1000 баробаригача бўлган ҳажмда 12 ой муддатга кредит олиш мумкин. Фоиз ставкаси — 30%. Сайтда калкуляция мавжуд.
 
“Туронбанк”
 
Кредитлар йиллик фоиз ставкаси бошланғич тўлов миқдоридан келиб чиқади. Агар тўлов миқдори 25%дан то 35%гача бўлса, у ҳолда ставка 30%, агар 35−50% бўлса, унда 28%, агарда 50%дан кўп бўлса, у ҳолда 26%.
 
Шунингдек, автокредит 1 йил муддатга (узайтириш ҳуқуқисиз) 35% бошланғич бадал шакллантирилган ҳолда йиллик 25% ставкада ажратилади.
 
“Алоқабанк”
 
Кредитлар йиллик фоиз ставкаси муддатдан келиб чиқади:
 
тўлов 30% — 1 йилгача, 26% йиллик;
тўлов 30% — 1−2 йилгача, 27% йиллик;
тўлов 30% — 2−3 йилгача, 28% йиллик.
 
“Ипак Йўли” банки
 
Кредитни 36 ойга олиш мумкин. Бошланғич тўлов 25% ни ташкил этади, фоиз ставкаси — 23,8%. Кредитнинг максимал миқдори — 250 млн сўм.
 
“Asia Alliance Bank”
 
Кредит автомобил қийматининг энг кўпи билан 75% миқдорида берилади. Фоиз ставкаси бошланғич тўловдан келиб чиқиб белгиланади. Масалан, агар тўлов 25%дан 49%гача бўлса, унда ставка 27%ни ташкил этади. Агар тўлов 50%дан 74%гача бўлса, унда ставка 26% бўлади, агарда 75% ва ундан юқори бўлса, у ҳолда 25%ни ташкил этади.
 
“ИнфинБАНК”
 
Кредит 12 ойгача муддатга берилади, фоиз ставкаси бошланғич тўловдан келиб чиқиб белгиланади:
 
тўлов 25% бўлганда ставка — 29%;
тўлов 40% бўлганда ставка — 28%;
тўлов 50% бўлганда ставка — 27%.
 
“Даврбанк”
 
Кредитлар 36 ойгача бўлган муддатга берилади. Фоиз ставкаси бошлангъич тўловдан келиб чиқиб белгиланади:
 
тўлов 50% бўлганда ставка — 18%;
тўлов 40% бўлганда ставка — 23%;
тўлов 35% бўлганда ставка — 26%.
 
“Равнақ-банк”
 
Кредитлар 1 йилдан 3 йилгача берилади. Фоиз ставкаси 30%, 1 йилгача 28%, уч йилгача — 32%. Кредит миқдори чекланмаган.
 
“Ипотека-Банк”
 
Фоиз ставкаси 25%. Суммаси ва миқдори олдингидек қолди — ЭКИҲнинг 700 баробаригача. Кредит 1 йилгача бўлган муддатга берилади. Бошлангъич тўлов — 30%.
 
“Orient Finans” банк
 
Автокредитлар 300 миллиондан кўп бўлмаган миқдорда 4 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Ставка бошланғич тўлов миқдорига боғлиқ: 25% бўлса, ставкаси 28%, 40% бўлганда — 27%, 50% ва ундан кўп бўлса — 26% бўлади.
 
“Ҳамкорбанк”
 
Кредит 24 ойгача берилади. Қолган шартлар олдингидек — ЭКИҲнинг 1000 баробаригача, минимал 30% бошланғич тўлов, минимал фоиз ставкаси 30%. Иккиламчи бозор автомобиллари учун шартлар бошқачароқ.
 
Шартлар тез-тез ўзгариб тураётганлиги боис маълумотни аниқлаштириш юзасидан банкка мурожаат қилиш маслаҳат берилади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *