Ўзбекистон аҳолиси жорий йилнинг 1-чорагида банкоматлардан 6 трлн сўмга яқин пул ечиб олди

апр 18 / 2019

alt

Жорий йилнинг 1-чорагида электрон коммерция орқали амалга оширилган транзакциялар сони 73,8 млн. ни ташкил этиб, 2018 йилнинг ўтган 4-чорагида белгиланган 72,1 млн.лик ҳолатига нисбатан 1,69 млн. сўм фарқ билан 2,3% лик ўсишни қайд этди. Бу ҳақда Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) статистик маълумотни тақдим қилди.

2019 йилнинг 1-чорагида электрон коммерция бўйича амалга оширилган транзакцияларнинг жами миқдори 2 516 316 млн. сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг 4-чоракида қайд этилган 2 017 000 млн. сўмга нисбатан 499,3 млрд. сўм фарқ билан 24,8% лик ўсишни кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг 1-чорагида POS-терминаллар орқали амалга оширилган умумий транзакциялар сони 131,9 млн. тани, миқдорда эса 15 166 740 млн. сўмни ташкил этди.

Ушбу чоракда АТМ (банкомат) қурилмалари орқали ўтказилган нақд пул бериш амалиётлари сони 11,3 млн.тани, миқдори эса  5 939 327  млн. сўмни ташкил этгани белгиланди.

Муомалага чиқарилган пластик карталарнинг умумий сони жорий йилнинг 1-чорагида      1 052 816 та пластик картани ташкил этган бўлса, 2018 йилнинг 4-чорагида қайд этилган  1 038 336 та пластик карталар сонига нисбатан 1,4%лик ўсишни намоён этди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *