«Ўзавтосаноат» ички бозорда енгил автомобиллар ҳажмини 460 минг донагача оширади

июн 07 / 2019

alt

«Ўзавтосаноат» АЖ 2030 йилга келиб ички бозорда енгил автомобиллар ҳажмини 300 мингдан 450-460 минг донагача оширади. Автобуслар сотуви ҳажми эса 1 мингдан 2 минг донагача ортади. 7 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзавтосаноат» АЖ вакиллари иштрокида ўтган брифингда бу ҳақда маълум қилинди. 

Бугунги кунда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати 300 минг донани, юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 мингтани ташкил этади.

«Ўзавтосаноат» АЖ нинг 2018 йилда Ўзбекистон ЯИМидаги тармоқ улуши 6,6 фоизни, 2018 йилда саноат секторидаги тармоқ улуши 28,2 фоизни ташкил этди.

Брифинг чоғида маҳаллий автомобилсозликдаги қатор муаммолар санаб ўтилди:

  • соҳада ички рақобатнинг паст даражада эканлиги;
  • бирдан ортиқ ишлаб чиқарувчилар учун зиёнсиз ишлаб чиқариш даражасига эришишга имкон бермайдиган, йилига 300 минг донагача автомобилга бўлган талаб билан чегараланган ички бозорнинг кичик ҳажми;
  • республиканинг географик жойлашуви туфайли экспорт бозорларининг чекланганлиги;
  • узоқ хорижий мамлакатларга маҳсулот экспорт қилишда юқори логистика харажатлари;
  • малакали кадрларнинг кескин етишовчилиги ва саноат учун муҳандислик кадрларини жалб қилиш, тайёрлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими мавжуд эмаслиги;
  • инжиниринг салохиятининг йўқлиги, шу жумладан, илмий-тадқиқот институтларни ривожлантиришнинг паст даражаси;
  • саноатнинг паст инвестицион жозибадорлиги ва салоҳиятли инвесторлар ва хорижий автомобил компанияларининг Ўзбекистоннинг автомобил соҳасига сармоя киритишда қизиқиши этарли эмаслиги.

 

Шу муносабат билан, «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан автомобилсозлик саноатининг қуйидаги мақсад, вазифа ва йўналишларни ўз ичига олувчи, 2030 йилгача янада ривожлантиришнинг янги концепциясини самарали амалга оширишни назарда тутувчи  мутлақо янги модел ишлаб чиқилган. Унда мамлакатимиз транспорт комплексини экология ва хавфсизлик бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий автомобиллар билан тўлдириш, автомобил ва автомобил компонентларини ишлаб чиқариш, уларни сотиш ва сервис хизматларини кўрсатиш соҳасида рақобатни ривожлантириш сингари мақсад ва вазифалар белгиланган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *