Ўтган тўрт ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 10,7 фоизга пасайди

мая 21 / 2020
alt
Жорий йил январ-апрел ойлари якунига кўра республиканинг ташқи  савдо айланмаси 10млрд 823,2 млн. AҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси хабар берди.
 
Бунда экспорт ҳажми 4 млрд 416,9 млн. долларни (10,6% га камайган), импорт ҳажми эса 6 млрд 406,3 млн. долларни (10,8 %га камайган) этди. Ҳисобот даврида - 1 млрд 989,4 млн. AҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.
 
Дунё миқёсида биринчи рақамли, асосий ҳамкор сифатида ҳамон Россия Федерацияси  қолмоқда. Мамлакат билан тўрт ой давомида 525,1млн экспорт ва 1 млрд 278 млн импорт савдо айланмалари амалга оширилган. Иккинчи ўриндаги Хитой Халқ Республикаси билан ташқи савдо айланмаси 1 млрд 797 млнни ташкил қилган. Импорт кўрсаткичи бўйича Хитой Ўзбекистонда биринчи рақамли бозор бўлиб турибди. Мамлакатдан Ўзбекистонга 4 ой давомида 1 млрд 287,1 млн долларлик импорт амалга оширилган.
 
Кейинги ўринда қайд қилинган Қозоғистон билан савдо айланмаси 898,7 млн (234,1 млн экспорт, 664,6 млн импорт) долларни ташкил қилган.
 
Ғарб мамлакатлари ичида Германия топ-10ликка кирган ягона давлат бўлиб турибди. Улар билан экспорт айланмаси 215,2млн долларлик савдо айланмаси қайд қилинган бўлиб, шундан 214,3 млн экспорт ҳисобига тўғри келади.
 
Ўзбекистон, жаҳоннинг 150 дан ортиқ мамлакатлари билан  савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Фоиз жиҳатдан эса, ТСA нинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Россия Федерациясида (16,7 %),  Хитой Халқ Республикасида (16,6 %), Қозоғистонда (8,3 %),  Корея Республикасида (7,4 %), Туркияда (5,6 %), Қирғизистон  Республикасида (2,0 %) ва Германияда (2,0 %) қайд этилган.
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *