Грузиянинг машҳур банкларидан бири Ўзбекистонга кирмоқда

янв 08 / 2019

alt
Грузиянинг машҳур ва муваффақиятли банкларидан бири TBC Bank Ўзбекистон банк бозорига киришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар қилди.

Банкнинг молиявий директори Георгий Шагидзенинг маълум қилишича, Ўзбекистонда ҳозирда кечаётган ислоҳотлар Грузия босиб ўтган ўзгаришларни ёдга солади. “Биз бу йўлни босиб ўтиб, кучли билим ва имкониятларни қўлга киритганмиз. Уларни Ўзбекистон бозорига олиб киришимиз мумкин. Биз Ўзбекистон банк тизими учун ўзига хос катализатор вазифасини бажаришимиз мумкин”, деди у.

ТВС Ўзбекистон бозорига ўтган йил ёзида мобиль хизмат сифатида ишга туширилган ҳамда филиалга эга бўлмаган Space рақамли необанки билан киришни мўлжалламоқда.

Space, аслида, ўз мижозларига кенг кўлам чакана банк хизматлари, жумладан, кредитлаш, омонат маҳсулотлари ҳамда тўлов карталарини тақдим қилади. Лекин Spaceʼнинг ўзбек версияси “кейинги авлод” филиаллари шаклида жисмоний иш юритишни ҳам кўзда тутади.

Георгий Шагидзенинг айтишича, банк Ўзбекистонда шу йилнинг аввалида ишга тушиши кутиляпти. Банк Ўзбекистоннинг мураккаб корпоратив секторидан узоқроқ юради, асосан чакана мижозлар, шунингдек, микро, кичик ва ўрта бизнес билан ишлашга асосий урғуни қаратади.

Таъкидлаш лозимки, Банкнинг Лондон фонд биржасида амалга оширган IPOси шарқий Европа банклари орасида ҳалигача энг муваффақиятлиси ҳисобланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *