Ҳиндистон компанияси Ўзбекистондаги аэропортларга инвестор сифатида жалб қилиниши мумкин

июн 03 / 2020
alt
Транспорт вазирлигида GMR Group компанияси вакиллари билан видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказилиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 
 
Ҳиндистоннинг мазкур компанияси “яшил аэропортлар” концепциясини ривожлантиришда шунингдек, аэропортларга инновацион технологияларни ўрнатишда катта тажрибага эга.
 
GMR компаниясига вилоятлардаги халқаро аэропортларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторларга бериш бўйича ўтказиладиган тендерларда иштирок этишга таклиф этилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *