GM Uzbekistan: Cobalt ёниб кетишига сабаб автомобиль конструкциясидаги носозлик эмас

июн 27 / 2019

На данном изображении может находиться: автомобиль и на улице
 

GM Uzbekistan компанияси баёнотига кўра, кенг жамоатчилик ҳамда истеъмолчиларга фуқаро Исмаилова М.га тегишли ёниб кетган Cobalt автомобили тўғрисида айрим ОАВларда тарқалган маълумотлар нотўғри талқин этилган.
 
Қайд этилишича, автомобиль ёниб кетишига жуда кўп омиллар сабаб бўлган бўлиши мумкин, бироқ асло автомобиль конструкциясидаги носозликлар эмас.
 
Муаммо ҳақида гап кетганда, автомобиль кузовида металлнинг ичига эгилган тирқиш бўлиб, бу эса ёнғин ўчоғи автомобиль ўнг ғилдираги ёнида содир бўлгани ва катта эҳтимол билан бунинг оқибатида ғилдирак покришкаси портлашига олиб келганлигини кўриш мумкин. Ўнг ғилдирак ёнида ўсаётган ўсимликлар айнан паст томонидан ёнган, уст томонидан эмас. Буларнинг барчаси автомобиль ёниб кетишига ташқи омиллар сабаб бўлганини англатади. 
 
«Бундан ташқари мустақил экспертларнинг хулосаларига кўра, электр симларда қисқа туташув излари ҳам бўлмаган.
 
Автомобилнинг ёниб кетишига техник носозлик сабаб бўлгани ҳақидаги фактларнинг йўқлигига қарамай, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қондириб, моддий зарарни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилди. 
 
Ўз ўрнида айрим ОАВлар ҳали кучга кирмаган суд қарорига ҳамда автомобиль эгасининг келтирган важларига асосланиб ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарни чоп этган», дейилади компания баёнотида.
 
Аввалроқ, турли нашрларда Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро И.М.га тегишли Cobalt 2018 йил 22 сентябрь куни автомашина турган жойида ёниб кетгани, бунга автомобилдаги мавжуд электр симларидаги носозлик сабаб бўлгани айтилганди. Истеъмолчи бу ҳақда «Қибрай авто-мото сервис» МЧЖга маълум қилган, бироқ жамият маъмурияти носоз автомобиль сотганлигини тан олмаган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг аралашуви билан масала қайта ўрганилиб, суд «Қибрай авто-мото сервис» МЧЖ носоз автомашина сотгани учун истеъмолчига 97 497 380 миқдорида компенсация ҳамда 3 899 896 сўм давлат божи ундириш ҳақида қарор чиқарган.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *