GM Uzbekistan: акциянинг илк ҳафтасида 172 дона Malibu ва 287 дона Tracker сотилди

фев 21 / 2019

alt

14 февраль куни GM Uzbekistan Malibu ва Tracker автомобилларини муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизматни таклиф қилганди.

Компания матбуот хизматидан маълум қилинишича, мазкур акциянинг илк ҳафтасида 400 дан ортиқ Malibu (172) ва Tracker (287) автомобиллари сотилди.

Янги хизмат шартларига кўра, харидор Lacetti автомобилининг пулига (128 млн сўм) Chevrolet Tracker, Tracker автомобили пулига эса (215 млн сўм) Malibu автомобилини харид қилиши мумкин. Автомобилнинг қолган суммаси эса 12 ой давомида фоизсиз бўлиб тўланади.

Шартнома тузилган вақтда “Ўзагросуғурта” мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 3 фоиз миқдорида молиявий хатардан, шунингдек, муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 1 фоиз миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради ҳамда автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади. Ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим.

Акция 1 мартга қадар амал қилади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *