GM Uzbekistan томонидан Tracker автомобили йиғилди

окт 18 / 2018

 

– Синов ишлаб чиқариш доирасида 28 дона автомобил йиғилди

– Хусусиятлари ва нархлари ҳақида батафсил маълумот ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилгандан сўнг берилади

На данном изображении может находиться: автомобиль и на улице

«Ўзавтосаноат» АЖ моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, GM Uzbekistan акциядорлик жамияти GM Korea билан ҳамкорликда компаниянинг Тошкент шаҳридаги филиалида Tracker моделини йирик узелли йиғиш ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилади.

Ушбу моделни ишлаб чиқаришни амалга ошириш, шунингдек Тошкент шаҳридаги GM Uzbekistan филиалига ускуна ва бутловчи қисмларни етказиб бериш учун GM Uzbekistan ва GM Korea ўртасида бир қатор шартномалар имзоланган. Синов ишлаб чиқариш доирасида айни дамда 28 дона Tracker автомобили йиғилди.

Хабарда таъкидланишича, Tracker автомобилини дастлабки йирик узелли йиғиш муваффақиятли амалга оширилди. Оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши санаси, шунингдек автомобиль хусусиятлари ва нархлари ҳақида батафсил маълумот барча ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилгандан сўнг берилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *