Фарғонадаги газ "заправка"ларда нархлар 1950 сўмгача туширилмоқда

янв 04 / 2019

Фарғонада газ €œÐ·Ð°Ð¿Ñ€Ð°Ð²ÐºÐ°€Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð´Ð°Ð³Ð¸ нархлар 1950 сўмгача туширилмоқда

1 январдан бошлаб солиқ тизимида қўшилган қиймат солиғини амалиётга кенгроқ татбиқ этиш бошланди.

Шу билан бирга, товарлар харид қилинганда, айрим савдо марказларида маҳсулотга белгиланган нарх таркибидаги ҚҚС миқдори харид чекида ифодаланиши кўпчиликда хавотир уйғотмоқда. Яъни, товарларга ҚҚС қўшилиб, нарх-наво ошиб кетяптими? Ёки водийда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида (“заправка”) нархлар 300-400 сўмга оширилгани асослими?

Шу каби саволларга Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ ислоҳотлари Концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан солиқ тизимига киритилган ўзгаришлар юзасидан Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳамда Риштон, Бешариқ ва Учкўприк туманларида ташкил этилган семинар-тренингларда батафсил жавоб берилди. 

ЎзА хабарига кўра, тадбирда мутасаддилар водийда автомобилларга метан газ қуйиш шохобчаларида кузатилаётган нарх ошишига ҳам муносабат билдиришган.

– Фарғонада газ “заправка”ларидаги босим билан биргаликда нархлар ҳам 300-400 сўмга оширилди деган хабарларни олдик. Бунга ёнилғига нисбатан акциз солиғи жорий этилганлигини сабаб қилиб кўрсатишаётган экан, – дейди Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Назиржон Полвонов. – Хабарингиз бор, 2018 йил 1 ноябрдан газ нархи 11 сўмга ошиб, 1900 сўм этиб белгиланган эди. Ваҳоланки, 2019 йил 1 январдан бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг ўрнига акциз солиғи жорий қилиниши ҳисобига солиқ миқдори атиги 55 сўмга ошган. Шу муносабат билан, биз вилоятдаги газ “заправка”лари раҳбарлари билан учрашув ўтказдик ва уларга газ нархини асоссиз оширганликларини батафсил тушунтирдик. Натижада, метан газ нархлари 1950 сўмгача туширилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *