Фарғонада Паррандачилик мактаби иш бошлади

сен 22 / 2017

alt

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида махсус Паррандачилик мактаби ўз ишини бошлади. 

Мазкур мактаб Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлатлаш маркази вилоят бошқармаси томонидан “Оилавий корхона истиқболлари” лойиҳаси бўйича қўлга киритилган 25 млн. сўм гранд эвазига ташкил этилди.

Ушбу лойиҳа доирасида аҳолига паррандачиликни тўғри ташкил этиш, парваришлаш ва махсус инкубаторлар билан ишлаш жараёнларини амалиёт билан боғлиқ ҳолда ўргатишга қаратилган ўқув-семинарлари ташкил этилиб, унда йил  якунига қадар 1500 нафар кам таъминланган оила аъзоларини ўқитиш мақсад қилиб олинган.

Шунингдек, мазкур мактабда паррандачиликни бошлаш ниятида бўлган аҳоли учун махсус ўқув-қўлланмалар, буклетлар ҳам чоп этилиб, маҳаллаларда бепул тарқатиш режа қилинган. Бу ҳақда O‘zLiDeP Матбуот хизмати хабар берди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *