"Давр банк" мижозларга етказилган зарарларни қоплаб беради. Акс ҳолда банкнинг айрим операциялари тўхтатилади

мая 08 / 2019

alt

Марказий банк “Давр банк” ХАТБга қисқа муддатда банк томонидан мижозларга етказилган зарарларни кейинчалик айбдор ходимлардан регресс ҳуқуқида талаб қилиш асосида қоплаб бериш юзасидан кўрсатма берилганини маълум қилади. 

 
Банк томонидан жабрланган мижозларнинг масалаларини ҳал қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмаган тақдирда, Марказий банк томонидан банкнинг айрим операцияларини тўхтатишгача бўлган қатъий чоралар қўлланилади.
 
Марказий банк ушбу масалага “Даврбанк” ХАТБ раҳбариятининг эътиборсизлиги, шу жумладан, филиал мансабдор шахсларининг фуқароларга қўяётган “жиноят содир этишга уларнинг ўзлари шароит яратган” каби айбловларини ноўрин деб ҳисоблайди ва бу ҳолатлар банк акциядорларидан банк раҳбарларини алмаштиришни талаб қилишга сабаб бўлиши мумкинлигини қайд этади.
 
Мазкур масала тўлиқ бартараф этилмагунга қадар амалга ошириладиган барча жараёнлар устидан доимий назорат ўрнатилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *