Давлат солиқ қўмитаси ребрендинг ўтказди

дек 18 / 2019

alt

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ребрендинг ўтказди. 2019 йил 17 декабрь куни журналистлар ва блогерлар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Қўмитанинг мазкур янги тимсоли тақдимоти бўлиб ўтди.

Ребрендинг мамлакатимиз солиқ тизимининг имижи ўзгаришида янги босқични бошлаб бераётганлиги билан муҳим аҳамиятга эга.

Агар аввал давлат солиқ хизмати органи “погондаги инспектор” ва “мураккаб солиқ мажбуриятлари”ни таклиф этиши билан эсда қолган бўлса, эндиликда сервисга йўналтирилган ва солиқ тўловчилар ўз мажбуриятларини бажаришларида ҳамда манфаатдорликлари таъминланишида амалий ёрдам берувчи орган сифатида намоён бўлади.

Солиқ органларининг янги тимсоли қуйидагиларга асосланган:

- Замонавийлик

- Кўркамлик

- Қулайлик ва соддалик

Расмий баёнотига кўра, янги тимсол анъанавий давлат рамзларини ўзида акс эттириб, замонавийлик ва аниқлик асосида ифода этилган.

Ранглар ечими иккита асосий рангдан таркиб топган – кўк ва кулранг-олтин.

Кўк ранг давлат рамзларида фойдаланилади. Бу ишончлилик ва қатъийлик белгиси.

Кулранг-олтин – бу фаровонлик ифодасидир. Бунда мўътадил, ёрқин бўлмаган соя тимсолга хотиржамлик ва ишонч ҳиссини қўшади.

Тимсолнинг марказида афсонавий Ҳумо қуши жойлашган. У Ўзбекистонда бахт, эркинлик ва меҳрибонлик қуши ҳисобланади. Гералдик услубда ифодаланган бўлиб, у давлатчилик ва қатъиятлиликни намоён этади.

Қанотлар марказидаги қозон шакли эса, солиқ тушумларининг давлат бюджети кўринишида битта жойга йиғилиб, кейинчалик қайта тақсимланишини англатувчи солиқ хизмати органлари фаолиятининг асосий функцияларига ишора ҳисобланади.

Қушнинг ёйилган қанотлари очиқлик ва ҳалолликни англатади, 14 та қирраси мамлакатимиз ҳудудлари ва Тошкент шаҳри тимсолидир.

Қушнинг ортида кўтарилаётган қуёш ёруғликни, янгиланаётган давлатнинг ёрқин йўлини ифодалайди.

Юқори қисмида рамзий маънода ташкилотнинг фаолиятини акс эттирувчи қозон, тангалар орасида эса саккиз қиррали юлдуз жойлашган.

Қозондаги тангалар ва юлдуз мамлакатнинг солиқ тизимини, юлдуз эса бутун тизимнинг ишлашини таъминлайдиган Солиқ қўмитасини англатади.

Интерьер концепцияси ташриф буюрувчилар билан мулоқотда қулайликни ҳис этишларига кўмаклашишга қаратилган. Бунда коворкинг кўринишининг танлаши ҳам бежизга эмас. Боиси,

- ҳамкорликда ишлаш учун умумий майдон.

- “ўзаро тенглик” асосига қурилган мулоқотлар.

- қулай шароит.

- дўстона муҳит.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *