Cobalt ўрнига Chevrolet Monza ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабар тасдиқланмади

июл 09 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши тўхтатилаётган Chevrolet Cobalt ўрнида Chevrolet Monza автомобили пайдо бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди.
 
«Дарё» нашрининг Uzauto Motors компаниясидаги манбаси Chevrolet Cobalt ўрнига Chevrolet Monza (бошқача номи — Chevrolet Onix) ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Инкор ҳам этмади.
 
«Корхонада бундай маълумотларни ошкор этмаслик тамойилига амал қилинади», — дейди нашрнинг ахборот манбаси.
 
Маълумот учун, корхонадаги бошқа манбалар аввалроқ Chevrolet Onix (бошқача номи — Chevrolet Monza) ва Tracker’нинг янги авлодини йиғиш ўзлаштирилиши мумкинлигини маълум қилган эди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *