Бухорода 407 млн. сўм ортиқча тўлов истеъмолчилар бўйнига илингани маълум бўлди

ноя 19 / 2019

alt

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2018 йилнинг апрел ойидан 2019 йилнинг апрел ойигача бўлган давр мобайнида улгуржи истеъмолчиларга (бюджет ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектлар) табиий газ ва электр энергиясини етказиб бериш ҳолати  ўрганилди, деб хабар қилади қўмита матбуот хизмати.

Ўрганиш жараёнида, истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газ учун қўлланилган нарх ва тарифлар ҳам текширилди. Натижада,  “Бухорогаз” томонидан 300 та истеъмолчиларга 407 миллион 589 минг сўм, ортиқча тўлов ҳисобланганлиги маълум бўлди.

Ҳудудий бошқарма томонидан “Бухорогаз”га нисбатан иш қўзғатилди ва ноқонуний ҳисобланган 407 млн. 589 минг сўмни улгуржи истеъмолчилар ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида кўрсатма берилди.

Шунингдек, вилоят статистика бошқармасидан олинган рўйхатга биноан  қум ва чақиқтош (шебень) қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти ҳам ўрганилди.

Ушбу корхоналарга етказиб берилган электр энергиясига қўлланилган нарх ва тарифлар текширилганда, мазкур корхоналарни қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи профил корхоналар  таркибига киритмаган ҳолда, 1 кВт электр энергияси учун  белгиланган 228,6 сўм ўрнига  365,76 сўмдан ҳисоблагани, натижада  8 та қум чақир тош (шебень) қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонага жами 141 миллион 847 минг сўм ортиқча  тўлов ҳисоблангани аниқланди.

Ўрганиш якуни бўйича, Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоят электр тармоқлари корхонасига нисбатан иш қўзғатилди ва ноқонуний олинган суммани  истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида кўрсатма берилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *