Банклардаги валюта айирбошлаш шохобчалари соат 22:00 гача, меҳмонхоналарда туну кун ишлайди

сен 07 / 2017

alt

6 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон банкларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларининг фаолияти тушлик танаффусисиз соат 9:00 дан 22:00 гача узайтирилди.

Меҳмонхоналар, аэропортлар ва темирйўл вокзалларида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчалари эса туну кун танаффуссиз ишлайди.

Ўзбекистонда 5 сентябрдан жисмоний шахслар валюта айирбошлаш шохобчаларида валютани эркин сотиш ва тижорат банкларининг конверсион бўлимларида халқаро тўлов картасига тушириш йўли билан валюта сотиб олишлари мумкин бўлди.

5 сентябрда Марказий банк томонидан ўрнатилган қийматга кўра 1 АҚШ доллари 8100 сўмга тенг.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *