Банкдан паспортсиз қанча миқдорда доллар сотиб олиш мумкин?

сен 06 / 2017

alt

5 сентябрда "Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари"га ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилади.

Киритилган ўзгартиришларга асосан жисмоний шахслар энг кам иш ҳақи миқдорининг 100 бараварига (05.09.2017 й. ҳолатига 14 977 500 сўм ёки 1873 АҚШ доллари) тенг ёки ундан ошган суммадаги валюта операцияларини амалга оширганда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тижорат банкига тақдим этишни белгиловчи талаб бекор бўлди.

Эндиликда ушбу сумма энг кам иш ҳақи миқдорининг 500 бараваридан (05.09.2017 й. ҳолатига 74 887 500 сўм ёки 9360 АҚШ доллари) ошмаганда ҳам шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш талаб қилинмайди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *