Банк карточкалари орқали кредитларни қоплаш хизмати йўлга қўйилади

янв 06 / 2017

alt

Жорий йил охиригача чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидаги тўлов терминалларини 220 мингтага, пластик карточкалар сонини 20 миллионтага, инфокиоскларни 4,6 минг ҳамда банкоматларни 700 тага етказиши режалаштирилган. Бунинг учун банклар ўрганишлар натижаси ва мижозлар талабидан келиб чиққан ҳолда, пластик карточкалар ва тўлов терминаллари бўйича етарли миқдорда резерв шакллантириб, пластик карточка эгаларига кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш чораларини кўради. Мобиль алоқа қамраб оладиган ҳудудлар ва алоқа каналларини кенгайтириш учун Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида йирик савдо мажмуалари, туманларда эса тақдим этилган алоқа каналларини тафтишдан ўтказади. 

Шунингдек, банклар аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида онлайн режимида ишловчи банк карточкаларидан кредитларни қоплаш, бюджет ва солиқ тўловларини амалга ошириш, товар ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар қилиш бўйича янги дастур ҳамда хизматлар йўлга қўйилади.

Пластик карточкаларнинг кўп функциялилигини таъминлаш учун тижорат банкининг мижози бўлган корхона ходимлари —  жисмоний шахсларнинг сўм пластик карточкалари орқали кредитлар ажратиш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун паспорт нусхаси, иш ҳақи тўғрисида маълумот, корхонанинг ўз ходими мажбуриятлари учун кафолатномаси бўлса, кифоя.

Яна бир эътиборга молик жиҳати, жорий йилда мобиль иловалар орқали пластик карточкалари қайси банк эмитенти бўлишидан қатъи назар, бир пластик карточкадан иккинчисига пул кўчириш учун олинадиган хизмат ҳақи қайта кўриб чиқилади.

“DUET” тизимидаги пластик карточкалар эса босқичма-босқич онлайн тизимида ишловчи “Smartvista ЕMV” карточкаларига алмаштирилиб,  уларни ишлатиш муддати 5 йил қилиб белгиланади, деб ёзади "Халқ сўзи" газетаси.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    06 янвuary 2017, 18:31

    20 миллион карточка учун 700 та банкомат-бу жуда оз-ку!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *