Ангрен-Поп темир йўл линиясидаги "Қамчиқ" туннелидан биринчи синов поезди олиб ўтилди

мая 31 / 2016

alt

Туннель орқали тепловоз ёрдамида синов поезди Ангрендан Поп томонга олиб ўтилди.
Туннелдаги бурғулаш ва ковлаш ишлари хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилди, пўлат изларни ётқизиш билан боғлиқ бўлган барча ишлар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ нинг тажрибали мутахассислари томонидан амалга оширилди. Айни кунларда туннелда ўзбекистонлик мутахассислар электрлаштириш ва муҳандислик ишларини ҳам ниҳоясига етказишмоқда.

alt

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 18 июнда қабул қилинган “Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл линиясининг қурилишини ташкил қилиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори асосида, ўтган қисқа давр мобайнида "Ўзбекистон темир йўллари " АЖ томонидан тоғли худудда, мураккаб шароитларда узунлиги 123,1 километрлик янги электрлаштирилган темир йўл линияси ва ушбу лойиҳа доирасида хитойлик ҳамкорлар билан билан биргаликда 19,1 километрлик туннель қурилиши борасида самарали ишлар амалга оширилди.

2015 йил август ойининг охирида мазкур лойиҳанинг 104 кмда тупроқ, кўприклар, сунъий иншоотлар, пўлат излар ётқизиш, электрлаштириш, шунингдек, вокзал ва станциялар қуриш ишлари тўлиқ тугатилган эди.

Мазкур ноёб лойиҳа нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ мамлакатларида ягона ҳисобланади.

“Ўзбекистон темир йўллари” ахборот хизмати

  • Hayot Obidov
    01 июн 2016, 06:44

    Yashavor uzbeklar doim olga bos . Uzbekiston hamisha dunyoni lol qoldiraversin

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *