Ангрен иссиқлик электр станциясида янги энергоблок ишга туширилди

авг 24 / 2016

alt

Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги арафасида Ангрен иссиқлик электр станциясида мамлакатимиз энергетика тизимига қўшимча 130-150 мегаватт/соат электр энергияси етказиб берадиган энергоблок ишга туширилди, де хабар беради Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги.

Айни пайтгача йилига 600 миллион киловатт/соат электр энергияси етказиб берган Ангрен иссиқлик электр станцияси энди бу кўрсаткични 869,36 миллион киловатт/соатга етказади.
"Ангрен иссиқлик электр станцияси" акциядорлик жамияти бош директори Дилшод Йўлчиевнинг айтишича, мазкур лойиҳа "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ҳамда Хитойнинг Eksimbank'и узоқ муддатли имтиёзли кредити ҳисобидан умумий қиймати 226 миллион доллар миқдорида молиялаштирилди. Ушбу энергоблок куллик даражаси юқори бўлган кўмирни ёқишга мўлжаллангани ҳамда атроф-муҳитга таъсири нисбатан камлиги билан аҳамиятлидир.
Янги инновацион лойиҳанинг тезкор қурилиш ишларида мингдан ортиқ мутахассис ва ишчилар меҳнат қилди. Соҳада юқори натижаларга эришаётган давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида "Ангрен иссиқлик электр станцияси" акциядорлик жамиятининг 21 ходими Хитойнинг Сичуан ва бошқа шаҳарларидаги энергоблокларда 11ҳафта давомида малака ошириб қайтди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *