Андижонда 12 млрд. сўмдан зиёд нефть ҳомашёси талон тарож қилинган

окт 24 / 2019

alt

Андижон вилоят Прокуратураси томонидан “Андижоннефть” акциядорлик жамияти фаолияти юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида “Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари томонидан текшириш ўтказилди ва қиймати 12 млрд. 825,9 млн сўмлик 15 287 тонна манбаалар аниқланди, деб хабар қилади Ўзнефтгазинспекция матбуот хизмати.

Фақатгина 2019 йил июнь ойидан сентябрь ойигача бўлган даврини олсак, жами аниқланган манбаалар нефтни асоссиз хисобдан чиқариш, қўшиб ёзиш, хисобот хужжатларида ва хатловда камомадлар ҳамда ортиқчаликлар бўйича 1.838.951.734 сўмлик 1 356,8 тоннани ташкил этди.

Текширув якунида расмийлаштирилган ҳужжатлар Андижон вилоят Прокуратурасига топширилган ва айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *