Алишер Усмонов бойлигини кимга қолдиради?

дек 20 / 2018

alt

Миллиардер Алишер Усмонов Forbes Russia’га берган интервьюсида акцияларини кимга қолдириши ҳақидаги саволга жавоб берди.

– Cиз акцияларингизнинг қанчадир қисмини менежерларингизга қолдиришингизни айттингиз. Меросхўрларингиз-чи?

– Бизнесни юритишни эплолмайдиган болаларга уни қолдиришдан нима наф? Улар ўз ишини бошлаб олиши ёки яшаши учун етарли бўладиган миқдорда дивиденд олишади. Мисқоллаб йиғилган капиталларни уни асрашни билмайдиган кейинги авлодга қолдириш бу  – фожиа. Мерос сифатида бизнесдан орттирилган бойликни қолдириш мумкин, лекин бизнесни кимга қолдириш ҳақида узоқ ўйлашга тўғри келади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *