"Агробанк" бир пластик картадан бошқасига пул ўтказиш хизматини жорий қилди

фев 12 / 2016

alt

Бу ҳақда банк ахборот хизмати маълум қилади.

"АТБ "Агробанк" ўз мижозлари учун пул ўтказмалари тизимини янада такомиллаштириш мақсадида "PayMe" хизматига уланди.

Энди Сиз Агробанкнинг Оnline UzCard EVM карталари орасида пул маблағларингизни ўтказиш имкониятига эга бўлдингиз. Пул ўтказмаларини онлине тарзда UzCard тизимидаги шахший кабинет орқали (my.uzcard.uz) ёки UzCard мобил иловаси орқали амалга оширишингиз мумкин, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида «Алоқабанк» АК мижозларига картадан картага пул ўтказиш хизматини тақдим этгани хабар қилинган эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *