818 млн доллар: Ўзбекистон Россиядан хорижга пул ўтказмалари ҳажми бўйича иккинчи ўринни эгаллади

июн 17 / 2019

Картинки по запросу деньги в сбербанке

Марказий банк маълумотларга кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 818 миллион доллар юборилган.  Шундан 340 миллионини Россия фуқаролари, 478 миллионини эса - Ўзбекистон ва бошқа давлат фуқаролари юборган. Юборилган маблағнинг ўртача қиймати – 349 долларни ташкил қилган.
 
Россиядан хорижга пул ўткзмалари ҳажми бўйича Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллади. Ўтган вақт ичида Тожикистонга – 462 млн, Қирғизистонга – 453 млн, Арманистонга – 194 млн, Қозоғистонга – 137 млн доллар жўнатилган.
 
Энг кўп маблағ эса – Швейцарияга юборилган – 1,3 миллиард доллар.
 
Меҳнат вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистонга меҳнат мигрантлари томонидан юборилаётган маблағлар ҳажми 2021 йилга келиб 7,2 миллиард долларгача ошиши мумкин. Бугунги кунда йилига ўртача 4 миллиардни ташкил қилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *