8 март арафасида Uzcard тизимида яна носозликлар кузатилди
мар
07 / 2019
7 март куни соат 10:00дан Uzcard тўлов тизимида носозликлар кузатилди, айрим ҳудудларда эса тизим мутлақо ишламай қолди.
Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) матбуот хизмати изоҳ беришича, тизим фаолиятидаги қисқа муддатли узилишларга Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида транзакциялар сонининг ошгани сабаб бўлган. Айни вақтга келиб тизим барқарор ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сентябрида Uzcard қарийб икки кун давомида ишламай қолганди. Узилишлар оқибатида давлат тахминан 27 миллиард сўм пул йўқотгани маълум қилинганди.
- Шархлар
- Фикрингизни қолдиринг