Йил бошидан Ўзбекистонга қанча автомобил ва эҳтиёт қисмлар импорт қилингани маълум қилинди

июн 25 / 2020
alt
Жорий йил бошидан буён қарийб 3 млрд долларлик машина ва транспорт асбоб-ускуналари импорт қилинди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот тақдим этган ойлик ҳисоботда кўрсатиб ўтилган.
 
Ҳисоботда қайд этилишича, жорий йилнинг январ-май ойларида миқдори 2 млрд 908,9 млн AҚШ долларига тенг машина ва транспорт асбоб-ускуналари импорт қилинган. Бунда 373,7 млн долларлик машина ва асбоб-ускуналар МДҲ давлатларидан, 2 млрд 535,2 млн долларлик машина ва асбоб-ускуналар эса бошқа хориж давлатлардан импорт бўлди.
 
Маълумот учун: Товар ва хизматлар импорти динамикаси таҳлилига  кўра, 2020 йилнинг январ-майида импорт қилинган товарлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 мрд 208,6 млн AҚШ долларига камайди ва 7 млрд 250,9 млн AҚШ долларини ташкил этди. Хизматлар импорти эса 590,4 млн AҚШ долларига етди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *