406,2 млн. сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилган

ноя 11 / 2019

alt

“Ўзэнергоинспекция” томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишларни аниқлаш мақсадида жойларда ўрганишлар ўтказилди, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўтказилган ўрганишлар давомида жами 26 та истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Етказилган зарар бўйича 406,2 млн. сўмлик электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Хусусан, Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган “Олтин водий гиламлари” МЧЖ ва Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида энергетика тизимига 372,8 млн. сўмлик зарар етказилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, ўтказилган ўрганишлар натижасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган 25 нафар истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилди.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича чора-тадбирлар давом этмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *