2019 йилда кийим-кечак, уй учун товарлар ва техника импорти қимматлигича қолади

янв 08 / 2019

Картинки по запросу импорт божи

Импорт божлари 29.06.2018 йилдаги қарорда режалаштирилганига нисбатан ошди. 5-30%га ўсиш 443 турдаги товарларга дахл қилди, деб ёзади "Норма".

Масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари орасида қуюлтирилган сут ва сливка, қовурилмаган қаҳва ва пальма ёғи учун 5% миқдоридаги энг кам ставка жорий этилди. Деярли барча кийим-кечакка солинадиган бож 2 баравар (10%дан 20%гача) оширилди. Бунда энг кам миқдор – 1 донаси учун 0,2 АҚШ долларидан 4 АҚШ долларигача жорий этилди, фоизда ҳисобланган божларнинг миқдорлари ундан кам бўлиши мумкин эмас. Худди шу тарзда пойабзал бўйича ставкалар икки баравар (5%дан 10%гача) оширилди. Бунда ҳам энг кам миқдор – 1 донаси учун 1,5 доллар жорий этилди. Тухум ва сақичдан 30% (энг юқори ставка) тўлашга тўғри келади. Идиш-товоқ, мебель, офис учун товарлар, маиший ва климат техникаси, автомобиль эҳтиёт қисмилари ва ҳ.к. бўйича ҳам салмоқли ўсиш назарда тутилган. 

Атиги 8 турдаги товарлар бўйича импорт божи камайтирилди. Улар орасида – янги ва фойдаланишда бўлган тракторлар – шу жумладан 5-7 йиллик эгарли шатакчилар, ипак чиқиндилардан йигирилган ип, сузғичли матолар, фильтрловчи матолар ва б.  

Нон ва қандолат маҳсулотлари бўйича эса божнинг энг кам миқдори – 1 килограмм маҳсулот учун камида 0,30 АҚШ доллари (ставка – 15%) белгиланган.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *