2017 йилда қишлоқ жойларда замонавий арзон уйлар қуриш учун 2 триллион 121,5 миллиард сўм йўналтирилади

дек 21 / 2016

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 21 октябрда "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" қарор имзолаган эди.

Қарор асосида қишлоқ жойларда мавжуд намунавий лойиҳаларга қўшимча равишда хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп квартирали, аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2-3 хонали, ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,04 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали арзон уйларнинг янги намуналари қурилиши бошлаб юборилди.

Янги дастур бўйича биринчи ва иккинчи турдаги ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли уйларни қурувчилар учун бошланғич бадал 15 фоизни ташкил этади. Уларни молиялаштиришга 2017 йилда 2 триллион 121,5 миллиард сўм йўналтирилади. Уй-жойларнинг биринчи тури бўйича уч ёки тўрт йўлакли икки ва уч қаватли кўп квартирали уйларда икки хонали квартираларнинг қиймати 72-85 миллион сўм бўлиши режалаштирилмоқда. Уч хонали квартираларнинг қиймати 88,5-100,7 миллион сўм атрофида бўлади. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида "Қишлоқ қурилиш банк" томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    13 янвuary 2017, 14:48

    Мен хам Президентимизнинг ушбу чиқарилган қароридан хурсанда бўлгандим аммо! ушбу жойдан олиш менга насиб қилмаяпди, чунки мен ушбу қарорни ўқиганимда кам таъминланган оила ва ўрта хол оилалар учун мулжалланганлиги ёзилган эди хозирда мурожаат қилмасдан олдин туманимиздаги қурилиши мумкин бўлаётган ушбу жойлар фақат кам таъминланганларга берилишини махаллакомлар такидлашмоқда лекин менга қачон насиб қилади 4 нафар фарзандим бор улар катта бўлиб қолмоқда ўзим давлат идорасида 18 йилдан буён ишлаб келмоқдаман, фарзандимга уй қурай десам ер участкаси ажратиб берилмайди аукционда фақат ўзаро келишилган холда ерлар олинганлигини эштасиз холос. илтимос менга қачон навбат етади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *