2016 йилнинг олти ойида Қашқадарёда 28 янги корхона ишга туширилди

июл 23 / 2016

alt

Қаршида жорий йилнинг биринчи ярмида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, ҳисобот даврида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 6 триллион 314 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,4 фоиз ўсишга эришилди. Саноат маҳсулотлари 4,5, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 18,9, қурилиш ишлари 12,8, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 6,8, хизматлар ҳажми 15,5, чакана савдо айланмаси 14,5 фоизга ошди. 

Саноат дастурига асосан 44,1 миллиард сўмлик инвестиция ҳисобидан 246 лойиҳа амалиётга татбиқ этилди. Шундан 164 таси янги ишга туширилган саноат корхонаси бўлса, 82 тасида модернизация ишлари амалга оширилди.

Жорий йилнинг олти ойида 28 янги корхона ишга туширилди. Вилоятдаги хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 50 тага етиб, уларнинг саноат маҳсулотларидаги улуши 10-12 фоизни ташкил этмоқда. 

Ўтган даврда вилоятда 1 минг 32 янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Кичик бизнесни молиявий-қўллаб қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 5 минг 320 тадбиркорлик субъектига 491,8 миллиард сўм кредит маблағи ажратилди. 

Хизматлар ҳажми 2 триллион 61 миллиард сўмни ташкил этди. 703 савдо ва хизмат кўрсатиш объекти фойдаланишга топширилди. Уларнинг 460 таси қишлоқ жойларда ишга туширилди. 

Вилоятда фаолият юритаётган 28 туристик корхона томонидан 3,8 миллиард сўмлик хизмат кўрсатилди. Хорижлик сайёҳларга кўрсатилган хизматлардан тушган маблағ 228 минг долларни ташкил этди. 

Йиғилишда енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар мавжуд имконият ва салоҳият даражасида эмаслиги таъкидланди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *