15 сентябрдан буён 411 дона Malibu Turbo сотилди

окт 31 / 2018
 
– Ўтган ҳафта тест-драйвдан ўтказилганди
– Автомобиль баҳоси – 302 млн сўм
 
alt
 
15 сентябрдан 30 октябрига қадар республика бўйлаб GM Uzbekistan АЖнинг 411 дона Malibu Turbo автомобиллари сотилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
 
Аввалроқ Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган автополигонда Malibu автомобилининг янги авлоди намойиш қилингани ва тест-драйвдан ўтказилгани хабар қилинганди.
 
Автомобиль 2,5 л атмосфера двигатели билан жиҳозланган, ёқилғи сарфи аралаш циклда 100 км.га 8,5 л ни ташкил қилади, ўзбек автомобилсозлигида «Люкс» даражадаги седанларнинг янги даврини бошлаб беради. 
 
Компаниядан UZ24'га маълум қилинишича, автомобиль баҳоси 302 062 201 сўмни ташкил қилади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *